Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “X.X.” МЧЖ масъул шахслари “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги омборхонани ижарага олиб, ушбу омборхонада умумий баҳоси 263,9 млн сўмлик яроқлилик муддати ўтган 30 турдаги 10 509 ва 3 турдаги 639 қути дорилар ҳамда яроқлилик муддати қалбакилаштирилган 243 дона гель воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.