Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

2026 йил 28 июль соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасидаги қўшимча йўл бўлагининг Кичик ҳалқа йўлидан (Чилонзор метроси) Қатортол-2 кўчасигача бўлган бир томонлама қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Шу муносабат билан мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари вақтинча қуйидагича ўзгартирилади:

41 ва 116-сонли йўналишлар (Чилонзор буюм бозори томон): Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Бунёдкор кўчалари орқали ҳаракатланади.

77-сонли йўналиш (Чилонзор 25-даҳаси томон): Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Ал-Хоразмий кўчалари орқали ҳаракатланади.

118-сонли йўналиш (Ўзпослсавдо бекати томон): Бунёдкор кўчаси – Кичик ҳалқа йўли – Қатортол кўчалари орқали ҳаракатланади.

74 ва 171-сонли йўналишлар ҳаракати «Олмазор» метроси бекатида қисқартирилади.

Киритилди: 20:38 28.07.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!