Reuters агентлигининг хабар беришича, Теҳрон АҚШ билан урушдан кейин ҳаво мудофаа тизимини қайта тиклаш мақсадида яқин ҳафталар ичида Хитойда ишлаб чиқарилган елкада олиб юриладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаларининг илк партиясини қабул қилиши кутилмоқда.
Манбаларга кўра, қиймати 60–70 миллион долларга баҳоланаётган шартнома 300–400 дона MANPADS туридаги ҳаво мудофаа мажмуаларини харид қилишни назарда тутади. Бу Теҳроннинг АҚШ ва Исроил билан уруш бошланганидан бери қисқа масофали ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича амалга оширган энг йирик ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Агентлик суҳбатлашган манбаларнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг ракета, дрон ва ҳаво мудофааси дастурлари билан боғлиқ объектларга берган зарбалари Эроннинг ҳарбий инфратузилмани ҳимоя қилишдаги камчиликларини очиб берган. Шу боис мамлакат қуролланишни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, MANPADS туридаги тизимлар кичик гуруҳлар томонидан тез жойлаштирилиши ва осон кўчирилиши мумкинлиги сабабли стационар ҳаво мудофаа батареяларига нисбатан аниқ нишонли ҳужумларга камроқ учрайди.