Бугун 28 сентябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент шаҳридан энг кўп аҳоли қайси вилоятларга кўчиб кетгани маълум қилинди

Тошкент шаҳридан энг кўп аҳоли қайси вилоятларга кўчиб кетгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

Тошкент вилояти – 3611 киши

Қашқадарё вилояти – 194 киши

Самарқанд вилояти – 130 киши

Хоразм вилояти – 117 киши

Сурхондарё вилояти – 117 киши

Бухоро вилояти – 112 киши

Навоий вилояти – 88 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 88 киши

Жиззах вилояти – 82 киши

Фарғона вилояти – 82 киши

Андижон вилояти – 76 киши

Сирдарё вилояти – 70 киши

Наманган вилояти – 46 киши

Киритилди: 09:41 10.08.2022. Ўқилди: 5759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!