Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Каннаваро ЖЧда энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига киритилди

Каннаваро ЖЧда энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига киритилди

Football Finance нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварони 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мураббийлар орасида энг юқори маош олувчилар қаторига киритди.

Нашр маълумотларига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида энг юқори маош олувчи мутахассис деб топилган. Италиялик мураббийнинг йиллик даромади 10 миллион еврога тенг.

Иккинчи ўринни Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн эгаллаган бўлиб, унинг маоши йилига 7 миллион еврони ташкил этади. АҚШ терма жамоасини бошқараётган Маурисио Почеттино эса 6 миллион евро билан учинчи ўринда қайд этилган. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел йилига 5,8 миллион евро маош олади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро эса рўйхатда бешинчи ўринда қайд этилган. Унинг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади. Бу кўрсаткич Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесники билан тенг.

Маълум қилинишича, Каннаваронинг маоши Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам (3,8 миллион евро), Нидерландия бош мураббийи Роналд Куман (3 миллион евро) ҳамда Аргентина терма жамоаси устози Лионел Скалонинг (2,3 миллион евро) иш ҳақидан юқори.

Киритилди: Бугун 21:31. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!