Ўтган тунда Украина Севастополь шаҳридаги музейга дрон билан зарба берди.
Ушбу қасддан берилган зарба оқибатида 4-тоифали ёнғин содир бўлди ва у "Севастопол мудофааси 1854-1855" панорамаси жиддий зарар етказди, деди губернатор Михаил Развожаев.
Ушбу панорама 1904 йилда Франс Рубо томонидан яратилган. Унда 19 аср ўрталарида содир бўлган жанг акс этган. Панорама ўлчами 115х14 метрни ташкил қилади. У Севастопол музейининг асосий дурдонаси ҳисобланар эди.
Сўнгги бор ушбу панорама Улуғ Ватан уруши йилларида немис фашистлари зарбасидан қисман зарар кўрган ва қайта тикланган эди.