Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЎФА Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича баёнот берди

ЎФА Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича баёнот берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов белидаги оғриқлар сабабли АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги қисмини ҳамда Канада ва Нидерландияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган ва махсус дори-дармон ҳамда физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати бир оз яхшиланган эди. Бироқ кейинчалик оғриқлар яна безовта қила бошлаган. Ўтказилган МРТ текширувлари натижасида Машариповда умуртқалараро диск чурраси қайта хуруж қилгани аниқланди.

Айни пайтда миллий терма жамоа тиббий штаби футболчининг саломатлигини тиклаш бўйича иш олиб бормоқда. Унинг ҳолати юзасидан якуний тиббий хулоса олингач, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Киритилди: Бугун 13:21. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!