"Йирик давлат сифатида Россия асрлар давомида туркий дунё билан яқин алоқаларни сақлаб келган. Кўплаб туркий халқларнинг вакиллари тарихан бу мамлакатда яшаб келишган. Россия ҳозирда Қозоғистон қўллаб-қувватлайдиган "Олтой - Туркий Цивилизация Бешиги" лойиҳасини илгари сурмоқда. Рус тилидаги кўплаб сўзлар туркий келиб чиқишига эга. Умуман олганда, агар Россия туркий давлатлар, яъни бизнинг Ташкилотимиз таркибига кирса, бу барча мамлакатларимизга фойда келтиради", - деди Қозоғистон президенти ТДТ 13-саммитида сўзлаган нутқида.
У шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти келажакда ҳам ҳарбий иттифоққа айланмаслиги кераклигини таъкидлади. "Бу Қозоғистоннинг позицияси", деди Тоқаев.