Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда 34 офицер ҳарбий қисмдан қочиб кетди

Тожикистонда 34 офицер ҳарбий қисмдан қочиб кетди

Бу ҳарбий қисмлардаги оғир шароитлар билан изоҳланган.

Тожикистонда 2024 йил давомида 34 нафар офицер ўз хизмат жойларидан қочиб кетган. Бу ҳақида мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Умид Бобозода ўзининг йиллик ҳисоботида маълум қилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ўтган йилда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш билан боғлиқ жами 107 та жиноят иши қўзғатилган, 30 нафар ёш жиноий жавобгарликка тортилган. Шу билан бирга, 34 офицер дезертирлик қилган, яна 28 киши хизмат жойини рухсатсиз тарк этган ҳоллар аниқланган.

Омбудсманнинг таъкидлашича, бу ҳолатлар ҳарбий қисмлардаги оғир шароитлар, хизматдаги зўравонлик ва қўпол муомала каби муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолларда хизмат пайтидаги шикастланиш ёки ўлим ҳолатлари ҳам ёшларни ҳарбий хизматдан қочишга ундамоқда.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда, аммо дезертирлик қилган офицерларга нисбатан аниқ жазо чоралари ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Киритилди: 14:37 09.10.2025. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!