"Яқин келажакда «Данғара» эркин иқтисодий зонасида йилига 2 миллиард сигарет ишлаб чиқариш қувватига эга тамаки заводи қурилади. Шу мақсадда тамаки етиштиришни қайта тиклаймиз", - деди Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон юқори сифатли тамаки барглари етиштириш бўйича СССРнинг етакчи республикаларидан бири ҳисобланган.
“Дастлабки икки йилида биз мамлакат ичида оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймагунимизча тамаки маҳсулотларини Бразилия, Покистон ва Ҳиндистондан сотиб олиш ниятидамиз”, — деди вазир.