Бугун 18 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон соқол ва ҳижоб тақиқлангани ҳақидаги овозаларни рад этди

Тожикистон соқол ва ҳижоб тақиқлангани ҳақидаги овозаларни рад этди

Бу ҳақда Дин, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси маълум қилди.

Бир неча кун олдин бир қатор нашрлар мамлакатда тожикистонликларнинг ташқи кўриниши устидан гўёки қатиқ назорат жорий этилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

​2024 йилнинг баҳорида Имомали Раҳмон ёт маданиятга тақлид қилишни танқид қилиб, миллий кийим дизайнини ишлаб чиқишни топширган, шундан сўнг мамлакатда "анъанавий услубга риоя қилиш ва нотипик кийимларни кийишни тақиқловчи" тузатишлар кучга кирган эди.

Аввалроқ, маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мамлакатда давлат даражасида “тожик миллий маданиятига ёт” деб баҳоланган кийимларни кийиш ва олиб кириш тақиқланган эди. Бу, биринчи навбатда, қора рангдаги ҳижоблар ва араб услубидаги бош кийимларга тааллуқли эди.


Киритилди: 14:55 29.07.2026. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!