АҚШ давлат котиби Эрон делегациясини мамлакатдан ҳайдаб чиқарди — Ахios.
Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг 28 сентябр куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка борган Эрон делегациясидан мамлакатни зудлик билан тарк этишни талаб қилган. Бунга икки мамлакат ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабаб бўлган. Рубио томонидан ташланган ушбу қадам ўта фавқулодда дипломатик эътироз, деб ҳисобланмоқда.
"Қатарлик воситачилар АҚШ ва Эрон ўртасида музокараларда туб бурилишга эришишга ҳаракат қилган, аммо ҳеч бир томон ён беришни хоҳламагани сабабли фақат арзимас илгарилашга эришилган холос. Нью-Йоркни тарк этиш талаб қилинганлар орасида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам бўлган", дейилади Ахios хабарида.