Бироқ ҳужжатда эътиборни тортган имло хатоси ҳам бор. Трампнинг имзоси остида АҚШ президенти лавозими инглиз тилида «President of the Unites States» деб ёзилган. Тўғри варианти эса «President of the United States» бўлиши керак.
Бу хато, айниқса, сунъий интеллект ва «суперинтеллект» мавзусидаги ҳужжатда йўл қўйилгани сабабли интернет фойдаланувчилари орасида ҳазил ва танқидларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилардан бири Оқ уйга бундай хатоларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни тавсия қилди.
«Оқ уйнинг суперинтеллект бўйича келишуви»ни Трампдан ташқари Google раҳбари Сундар Пичай, Anthropic раҳбари Дарио Амодеи, Meta раҳбари Марк Цукерберг, OpenAI президенти Грег Брокман, xAI раҳбари Илон Маск ва Nvidia раҳбари Женсен Хуанг ҳам имзолаган.
Икки саҳифалик ҳужжатда асосий эътибор сунъий интеллект тизимларининг хавфсизлигига қаратилган. Трамп компанияларнинг ихтиёрий ўзини ўзи назорат қилиши ҳамда мустақил ташкилотлар томонидан қўшимча текширувлар ўтказилишини қўллаб-қувватламоқда.