Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Айиқ овлаганларга пул мукофоти ваъда қилинди

Айиқ овлаганларга пул мукофоти ваъда қилинди

Россияда айиқ овлаганларга пул мукофоти ваъда қилинди.

Иркутскда сўнгги кунларда 340 дан ортиқ тажовузкор айиқлар йўқ қилинди. "Сўнгги 30 йилда айиқлар сони икки баравардан ортиқ кўпайган ва ҳозир Россияда 300 000 айиқ яшайди. Одамлар ва айиқлар бир ҳудудда хавфсиз яшаши учун уларнинг сони мувофиқлаштирилиши керак", - деди вилоят губернатори Игор Кобзев.



Красноярск ўлкасида ҳам шу кунга қадар 729 та айиқ отилган. Бу ҳақида ўлканинг Табиий ресурслар ва ўрмон хўжалиги вазирлиги хабар берган эди.

Байкал орти ўлкасида эса айиқ овлаганларга 15 минг рубл мукофот пули эълон қилинган. Бу ерда айиқлар ҳар куни 30 мартагача одамлар яшаётган жойларга келмоқда.

Киритилди: 16:25 01.10.2026. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!