Дунё ўз тараққиётида ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди.
▪️Дунё ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди ва бу фақат сиёсат масаласи эмас. Эртами-кечми, дунёдаги ҳар бир киши янги дунё тартиби тамойиллари бўйича келишиб олиши керак бўлади.
▪️Яқин келажакда халқаро можаролар давом этиши эҳтимоли юқори. Инсоният йўқ бўлиб кетишини олдини олиш учун ҳалокатли сценарийлардан қочиш керак.
▪️Ғарб мамлакатлари БМТда жуда кучли таъсир кўрсатмоқда, бу эса номутаносибликка олиб келади. Россия БМТни адолатли ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлайди.
▪️Сунъий интеллектнинг тарқалиши одамларни шахссидан маҳрум қилиши мумкин. Бундай рақамли тоталитаризм ўтмишдаги тоталитар жамиятлар каби ўлик, даҳшатли ва ғайриинсоний бўлади.
▪️Глобал сиёсатда ҳозирда барча мумкин бўлган тақиқлар бузилмоқда. Баъзилар “Куч бўлса ақл керак эмас” тамойили асосида ҳаракат қилмоқда. Аммо бу ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди.
▪️Украинадаги уруш мавзусига келсак, ҳақиқат шундаки, урушни Россия бошламаган, балки Россияни уни бошлашга мажбур қилишган.
▪️Ҳар бир мамлакат аниқ тажовузга жавобан ўзини қурол билан ҳимоя қилишга мажбур бўлади.
▪️Руссофобия ва русларга қарши зулмни давлат мафкурасига айлантириб бўлмайди. Ҳеч ким “Россияни стратегик мағлубиятга учратишни” мақсад қилмаслик керак.
▪️Ҳамма ҳам яшашни хоҳлайди. Келинг биргаликда уйғун яшаш ва ва бунга эришиш йўлларини топайлик.