Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия УҚКнинг Дронлар қўшинлари қўмондони Роберт "Мадьяр" Бровди учун 20 миллион доллар мукофот ваъда қилди

Россия УҚКнинг Дронлар қўшинлари қўмондони Роберт "Мадьяр" Бровди учун 20 миллион доллар мукофот ваъда қилди

Россия Украина Қуролли кучларининг Дронлар қўшинлари қўмондони Роберт "Мадьяр" Бровди қаердалигини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 20 миллион доллар мукофот ваъда қилди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Маълумотларга кўра, Россия бунинг учун постсовет давлатларидаги жиноий тармоқлардан фойдаланмоқда.

Таҳдидлар сабаб Бровди ва унинг қўл остидагилари хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Роберт Бровди Ужгородда туғилган. Урушга қадар дон савдоси билан шуғулланган. Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан сўнг у кўнгилли сифатида фронтга борган.

2022 йил май ойида Бровди "Мадьяр қушлари" номли дронлар бўлинмасини ташкил қилган. Кейинчалик бу бўлинма 414-алоҳида дронлар бригадасига айланган. У Россия ҳудудларига амалга оширилган кўплаб дронлар ҳужуми ташкилотчиси ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 18:06. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!