Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия Бош прокуратураси Халқаро шахмат федерациясининг янги раҳбарига қарши даъво киритди

Россия Бош прокуратураси Халқаро шахмат федерациясининг янги раҳбарига қарши даъво киритди

Россия Бош прокуратураси ўринбосари Қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турлов ва у асос солган Freedom Finance холдингига қарши судга даъво аризаси киритди. РБК маълумотига кўра, даъво Москва шаҳри Тверь туман судига келиб тушган.

Даъвонинг аниқ талаблари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Турлов ўтган ҳафта Самарқандда бўлиб ўтган Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Бош ассамблеясидаги сайловда федерация президенти этиб сайланган эди.

Тимур Турлов Москвада туғилган. У 2022 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаролигини олган. Тадбиркор оиласи билан 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Қозоғистонда яшайди.

Турлов Қозоғистонда Freedom Finance холдингига асос солган. Компаниянинг Европа, Ўзбекистон ва Арманистонда ҳам филиаллари ҳамда таркибий тузилмалари мавжуд.

Турлов 2023 йилдан буён Қозоғистон Шахмат федерациясига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Киритилди: 22:48 01.10.2026. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!