Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистон пиёз, картошка ва сабзи экспортини вақтинча тақиқлади

Тожикистон пиёз, картошка ва сабзи экспортини вақтинча тақиқлади

Тожикистонда янги ҳосил йиғиб олинмагунча пиёз, картошка ва сабзи экспорт қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Республика Қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода маълум қилди.

“Ҳукуматнинг сўнгги йиғилишида бозордаги вазият барқарорлашгунга қадар ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни вақтинча тақиқлаш топширилган”, дея таъкидлаган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари.

Шунингдек, у мазкур чора ушбу турдаги маҳсулотлар нархининг ошиши билан боғлиқлигини қўшимча қилган.

Унга кўра, ҳозирда Тожикистонда бу сабзавотларнинг етарли захираси мавжуд. Агар улардан тўғри фойдаланилса, кейинги ҳосилга қадар етади. Одатда бу март ойининг охири ва апрель ойининг бошларида тўғри келади.

Маълумот учун, 2022 йилда Тожикистондан 190 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу 2021 йилга нисбатан 17,6 минг тоннага кам ҳисобланади.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йилда қишлоқ хўжалиги экспортининг 40 фоиздан ортиғи сабзавот, 30 фоизга яқини мева маҳсулотларига тўғри келган.

Киритилди: 09:32 31.01.2023. Ўқилди: 1922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!