Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин – Ўзгидромет

Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин – Ўзгидромет

Ўзбекистон Гидрометерология хизмати 23-25 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-24 октабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15°, 25 октабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Буҳоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 23 ва 25 октабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24 октабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 10-15°; 24 октабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17°; 25 октабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 14-19°бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октабрда кечаси 8-13°, кундузи 10-15°, 24 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 12-17°; 25 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 14-19°бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октабрда кечаси 8-13°, кундузи 12-17°; 24 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 13-18°; 25 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 14-19° бўлади.

Андижон, наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 10-15°, 24 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 12-17°; 25 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 13-18°бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октабрда кечаси ва кундузи 6-11° илиқ; 24 октабрда кечаси ва кундузи 4-9° илиқ; 25 октабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15°бўлади.

Киритилди: 16:34 21.10.2024. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!