Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

"Барселона" ўйинга 4 очколик захира билан келмоқда, шунинг учун "қаймоқранглилар"га ғалаба керак. Relevo нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг асосий таркибига жиддий ўзгаришлар киритишни режалаштирмаяпти. Ҳужумда Килиан Мбаппе - Винисиус Жуниор дуэти майдонга тушиши, Арда Гюлер ва Жуд Беллингем эса уларнинг тагида, ўрта чизиқда жойлашиши кутилмоқда. Худди шундай комбинацияда "Реал" кеча "Сельта"га қарши ўйинни ғалаба билан якунланди (3:2).

Жорий мавсумдаги аввалги учта класико "Барселона" фойдасига ҳал бўлди: Ханс-Дитер Флик жамоаси 4:0, 5:2 ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 2271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!