Олимлар 122 000 дан ортиқ одам маълумотларини таҳлил қилиб, оғиз бўшлиғи микробларининг таркиби ошқозон ости бези саратони хавфи билан бевосита боғлиқлигини аниқладилар.
Саратон ташхиси қўйилган беморларнинг тупугида 27 турдаги бактерия ва замбуруғлар топилди, бу касаллик хавфини уч баравардан кўпроқ оширади.
Оғиз микроблари сўлак орқали ошқозон ости безига кириб, яллиғланишни келтириб чиқаради. Мунтазам равишда тиш ювиб юриш эса саратон, жумладан, ошқозон ости бези саратони ривожланиш хавфини камайтиради.