Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ "ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйнаяпти" - Мерц

АҚШ "ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйнаяпти" - Мерц

Европа етакчилари Зеленскийни АҚШ билан эҳтиёткор бўлишга чақиришди, чунки бу Кремл билан музокараларда Украина ва Европага хиёнат қилиниши мумкин, деб хабар беради Der Spiegel.

Нашр Флорида музокараларидан кейин бўлиб ўтган Европа етакчилари ўртасидаги суҳбатнинг транскриптига иқтибос келтиради. Унда Макрон, Мерц, Стубб, Туск, Мелони, Рутте, Урсула фон дер Леен ва бошқалар иштирок этган. Суҳбатда Макрон Вашингтон ҳудудий масалага аралашиши ва Украина хавфсизлик кафолатларини рад этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Финляндия президенти Стубб ўз навбатида Зеленскийни Кушнер ва Витткофф билан "ёлғиз қолдирмаслик" кераклигини қўшимча қилди, Мерц эса Украина президенти келгуси кунларда эҳтиёткор бўлиши кераклигини таъкидлади, чунки АҚШ "ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйнаяпти" деган.

Киритилди: 23:22 05.12.2025. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!