Украинанинг фронтдаги алоқа тизими Starlink сунъий йўлдош тармоғига ҳаддан ташқари боғланиб қолган. Бу эса мамлакат мудофааси учун жиддий хавф туғдириши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph.
Нашр таҳлилига кўра, Киев Илон Маскка тегишли компания технологиясига асосий таянч сифатида қараган, бироқ алоқа узилиши эҳтимолига қарши етарли захира ечимларини тайёрламаган.
Мақолада бу ҳолат 1944 йилдаги воқеаларга қиёсланган. Ўшанда Британия ва АҚШ иттифоқчилари Германиянинг "Энигма" шифрларини ечган Блетчли-парк мутахассислари маълумотларига ҳаддан ташқари ишониб қолган эди.
The Telegraph бундай қарамлик муҳим технология ишдан чиққан тақдирда ҳарбий амалиётларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирган.