Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия, Хитой ва АҚШ уч томонлама саммитга тайёргарликни бошлади

Россия, Хитой ва АҚШ уч томонлама саммитга тайёргарликни бошлади

Москва, Пекин ва Вашингтон Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ҳамда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг уч томонлама учрашувига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда 25 октябрь куни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, учала томон ҳам музокаралар ўтказишга принципиал жиҳатдан тайёр. «Ҳозирда Москва, Пекин ва Вашингтонда учрашувни ўтказишга принципиал жиҳатдан тайёр эканликларини ва унга тайёргарлик бошланганини аниқ айта оламан», — деди Ушаков. У Хитой томони учрашув ташкилотчилигига жиддий ёндашаётганини қўшимча қилди.

Музокараларни 18–19 ноябрь кунлари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида ўтказиш кўзда тутилган.

Уч томонлама учрашув ўтказиш имконияти 21 октябрь куни Путиннинг АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф билан музокараларида муҳокама қилинган эди. Дональд Трамп ҳам аввалроқ бундай форматдаги музокараларни истисно этмаган эди. Учрашув санасининг якуний тасдиғи ҳозирча эълон қилинмаган.

Киритилди: 23:33 25.10.2026. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!