Корея Халқ Демократик Республикаси (КНДР) Жанубий Корея билан чегарада тарғибот карнайларини қайта ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Жон маълум қилиб, ушбу қадамни Жанубий Корея ҳарбийларининг ҳаракатларига «муносиб жавоб» деб атади. Унинг сўзларига кўра, қурилмалар октябрь ойи охиригача ишлай бошлаши керак.
Ҳар икки Корея илгари ҳам психологик уруш учун карнайлардан фойдаланган: улар орқали чегаранинг у томонидаги аҳолига мўлжалланган сиёсий хабарлар ва бошқа материаллар узатилган. Ўтмишда Пхеньян Жанубий Кореянинг чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолига психологик таъсир ўтказиш учун баланд шовқинли товушларни ҳам пойлаган.
Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, сўнгги икки йил ичида Шимолий Корея чегара бўйлаб 960 мингга яқин пиёдаларга қарши миналар ўрнатган. Сеул баҳосига кўра, демилитаризация қилинган ҳудудда умумий ҳисобда икки миллионга яқин мина, жумладан Жанубий Корея томонидан ўрнатилганлари бўлиши мумкин.
Пхеньян, шунингдек, чегарани қўшимча ғовлар ва тиконли симлар билан мустаҳкамламоқда, икки мамлакат ўртасидаги аввалги автомобиль ва темирйўл ўтиш жойлари эса портлатиб юборилган.