Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Макроннинг Франциядаги теракт ҳақида айтган гаплари кескин танқидга учради

Макроннинг Франциядаги теракт ҳақида айтган гаплари кескин танқидга учради

Франция президенти Трапп коммунасида содир бўлган ҳужумдан кейинги баёноти билан эътирозларга сабаб бўлди. У ерда оқ танли француз африкалик ва мағриблик келиб чиқишига эга кишиларга қарата қасддан ўқ узган эди. Эммануэль Макрон ҳужумни мамлакат тарихидаги бурилиш нуқтаси деб атаб, илк бор теракт териси ранги ёки дини туфайли французлар ва болаларни ўлдиришга қаратилганини баён қилган эди.

«Le Figaro» газетаси президентнинг сўзларини жиддий хато деб атади. Танқидчилар Францияда диний заминида, жумладан исломчилар томонидан яҳудийлар ва насронийлар ўлдирилган кўплаб терактлар аллақачон содир бўлганини эслатиб ўтди.

Траппдаги ҳужум оқибатида келиб чиқиши африкалик бўлган 26 ёшли спортчи Пенго Боссио Ванги ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди. Жабрланганлар орасида аҳволи оғир бўлган 12 ёшли қиз ҳам бор. Миллий аксилтеррор прокуратураси ҳужумни ирқий заминда содир этилган теракт деб малакалади.

Танқидлардан сўнг Макрон ўз позициясини қисман ўзгартирди. У X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Франциядаги насронийлар ва яҳудийларга қилинган ўтмишдаги ҳужумларни эслатиб, қурбонларнинг бирортаси ҳам унутиб юборилмаслиги кераклигини ва инсон азоб-уқубатларини табақаларга ажратиб бўлмаслигини таъкидлади.

Мазкур ҳужум Франциядаги янги оммавий намойишлар олдидан кескин вазият фонида юз берди. Сўнгги ҳафталарда мамлакатни яшаш қийматининг ошиши ва таълим тизимидаги муаммоларга қарши норозиликлар қамраб олган бўлиб, улар полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликлар билан бирга кечмоқда.

Киритилди: 19:25 25.10.2026. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!