Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Техасда тошқин оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди — ўнлаб болалар бедарак йўқолган

Техасда тошқин оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди — ўнлаб болалар бедарак йўқолган

Техас штатининг марказий қисмида йирик тошқин содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, тўсатдан юз берган сув тошқини оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган.Ҳозирги вақтда 20 дан ортиқ қизалоқ бедарак йўқолган, уларнинг барчаси Гуадалупе дарёсининг соҳилида жойлашган Camp Mystic номли христианча ёзги оромгоҳда дам олаётган бўлишган.

Вице-губернатор Дэн Патрик шундай дейди:

«Улар тошқинга тайёр эмас эдилар ва сув оқими уларни олиб кетди. Бугун бутун Техас аҳолисидан шу қизларни тирик ҳолда топиш учун тиз чўкиб дуо қилишларини сўрайман».

Полиция маълумотига кўра, офат ҳудудидан жами 237 киши қутқарилган, улардан 167 нафари вертолётлар орқали эвакуация қилинган. Ҳокимият мутасаддилари қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Инграм шаҳридаги мактаб биноларидан бири оилавий қайта учрашув марказига айлантирилган — бу ерда юзлаб ота-оналар ўз фарзандлари ҳақида хабар кутиб тўпланган.

Сув тошқини сабаби — Гуадалупе дарёсининг сув сатҳи жуда тез кўтарилиб кетган: атиги бир соат ичида 2 метрдан 9 метргача ўсган.

Штат губернатори Грег Эбботт жабрланувчиларга ёрдам бериш учун:

«Ҳамма мавжуд кучлар ишга солинади», — дея ваъда берди.

Киритилди: 13:50 05.07.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!