Жорий йилнинг 23 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Damas машинаси уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса М-41 автомобиль йўлининг 1610-километрида, яъни Термиз тумани Қорахон маҳаллласи ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган.
Damas ҳайдовчиси “Термиз-Шўрчи” йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлни кесиб ўтаётган болани туртиб юборган. Оқибатда бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куннинг ўзида тез тиббий ёрдам бирлашмасида вафот этган. ЙТҲ қурбони Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган.