Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» яримҳимоячиси Абдурауф Бўриев легионерга айланиши мумкин эди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг хабарига кўра, Шотландиянинг «Ливингстон» клуби Бўриевга қизиқиб қолган ва уни ўз сафида кўрмоқчи бўлган.
Қайд этилишича, футболчи ишчи визасини олишда муаммога дуч келган. Шотландия олий лигасида ўйнаш учун футболчи ўз миллий жамоаси сафида камида 2та ўйинда тўлиқ ҳаракат қилиши лозим.
Бўриев эса ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий жамоасида 3та ўйинда захирадан майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, «Ливингстон» ўтган мавсум Шотландия иккинчи дивизионида иштирок этган. Плей-офф орқали олий лигасига йўлланма олган.