Тўққиз йиллик турмушдан кейин жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли ракетка устаси Анна Иванович ҳамда Германия футболи юлдузи, Жаҳон чемпиони Бастиан Швайнштайгер ажрашадиган бўлди. Бу ҳақда сербиялик теннисчининг ҳуқуқшуноси маълум қилган.
Ажрашиш сабаби сифатида "ҳал қилиб бўлмайдиган келишмовчиликлар" деб кўрсатилган.
Швайнштайгер ва Иванович 2016 йили июль ойида Венецияда турмуш қуришди. Улар 2014 йилда Швайнштайгер "Бавария"да ўйнаб юрган пайтида танишишганди. Сербиялик теннисчи карерасини 2016 йил декабрь ойида якунлади. Никоҳ пайтида уларнинг учта фарзанди бор эди. Икки катта ўғилнинг исми Лука ва Леон бўлиб, кенжа фарзанднинг шахси ҳеч қачон ошкор этилмаган. Билд маълумотларига кўра, оиладаги муаммолар ҳаётнинг турли устувор йўналишларидан келиб чиққан.
Хабарларга кўра, Ана Сербияда кўпроқ вақт ўтказган, у эрда Ананинг оиласи болалари тарбиясига ёрдамлашган, Бастиан эса футбол шарҳловчиси сифатида кўп вақтини сафарларда ўтказган. Эслатиб ўтамиз, ажрим қайд этилган пайтда Швайнштайгер 40 ёшда, Иванович 37 ёшда.