Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Тел-Авив марказида фаластинлик пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

Тел-Авив марказида фаластинлик пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

Фаластинлик Тел-Авив марказида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди полиция воқеани теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, ҳужум бар ва ресторанлар жойлашган Левонтин кўчаси ҳудудида содир бўлган.

“Ҳодиса бўйича дастлабки тергов шуни кўрсатадики, пичоқ билан қуролланган террорчи тинч аҳолига зарба берган, у оғир жароҳатланган ва тиббий ёрдам учун эвакуация қилинган”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, террорчи охир-оқибат яқин атрофда бўлган қуролланган фуқаро томонидан йўқ қилинган. Полиция ҳужумни Исроилда ноқонуний бўлган, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластиннинг Тулкарм шаҳрида яшовчи шахс томонидан амалга оширилганини аниқлади .

Киритилди: 03:22 19.01.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!