Теҳрон Америка томонига қуролли можарони ҳал қилиш режаси бўйича ўз муқобил мулоҳаза ва эътирозларини тақдим этди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағаи маълум қилди.
У брифинг давомида бир қатор мулоҳазалар ва тузатишлар Покистон томони орқали АҚШга етказилганини таъкидлаб ўтди.
«Биз таклифларни кўриб чиқдик ва кеча эълон қилинганидек, ўзимизнинг нуқтаи назаримизни Америка томонига етказдик», — дея Бағаининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.