Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар Европа Иттифоқининг бирлигидан манфаатдор эмас, чунки бирлашган Европа анча кучли ҳисобланади.

«Улар Европа Иттифоқини парчалашни истайди. Чунки биз бирга бўлсак, кучли бўламиз. Хитой ҳам, Россия ҳам Европанинг бирлигини ёқтирмайди», — деди Кая Каллас Таллиндаги конференцияда.

Калласнинг таъкидлашича, Европа давлатлари фақат ҳамжиҳатлик орқали ташқи босимларга қарши тура олади.

Киритилди: 22:45 17.05.2026. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!