Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина Россияга мингдан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

Украина Россияга мингдан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

Россия мудофаа вазирлиги сўнгги бир сутка ичида бутун мамлакат бўйлаб Украинанинг 1064 та дрони уриб туширилганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Асосий зарбалар пойтахт Москва шаҳри ва вилоятига қаратилган. Шунингдек, Белгород, Калуга, Курск, Орёл, Брянск, Воронеж, Тула, Смоленск, Псков, Липецк, Твер, Ростов вилоятлари, Краснодар ўлкаси, аннекция қилинган Қрим ҳамда Қора ва Азов денгизлари акваторияларида ҳам киритилган дрон ҳужумлари қайд этилган.

Москва вилояти губернатори Алексей Воробёв пойтахт яқин атрофидаги ҳудудларида уч киши ҳалок бўлгани ва 4 киши жароҳатланганини билдирди.

Москва шаҳар мэри Сергей Собянин эса ҳудудга қилинган дронлар ҳужуми натижасида 12 киши яраланганини маълум қилди.

"Учувчисиз учиш аппаратлари келиб урилиши натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, ўн икки киши яраланди. Асосан Москва Нефтни қайта ишлаш заводи назорат-ўтиш жойи яқинида қурувчилар сменаси жабрланди. Заводнинг технологик жараёни бузилмаган", — деди Собянин.

Бундан ташқари, Москва “Шереметево” халқаро аэропорти ўз ҳудудига дрон бўлаклари тушганини хабар қилди. Шу сабабли аэропортда тўрт соатдан ортиқ вақт давомида парвозларга чеклов амал қилди.

Киритилди: Бугун 08:21. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!