Хосеп Гвардиола "Челси" устидан Англия Кубоги финалида (1:0) қозонилган ғалабадан кейин фикр билдирди.
"Эмоциялар пасайиши билан уйга қайтамиз. Мен бахтли инсонман. Бу мавсум ҳақиқатан яхши ўтди. Ўтган мавсум кўп жиҳатдан энг қийини бўлган.
Бу мавсумда ҳар бир ўйинда ўзимизни қандай кўрсатишимиз муҳим. Барқарорликка эришиш учун вақт керак бўлгандир.
Ҳеч қандай байрам бўлмайди. Биласизки, АПЛда "Борнмут"га қарши ўйин янада қийинроқ бўлади. У ерга бориб, натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди Гвардиола BBC нашрига.