Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Илон Маск қамаладими?

Илон Маск қамаладими?

Франция суди Илон Маскни ҳибсга олиш учун ордер бериши мумкин — Париж прокурори Лор Беко.

Унинг сўзларига кўра, бу Х ижтимоий тармоғига нисбатан олиб борилаётган тергов доирасида юз бериши эҳтимоли мавжуд.

Х ижтимоий тармоғи ноқонуний материалларни тарқатишда айбланмоқда, шу сабабли турли Европа мамлакатларида уни тақиқлаш ҳақида гапирилмоқда.

Прокурорнинг айтишича, агар Илон Маскка нисбатан айбловлар илгари сурилса ва у судда қатнашишдан бош тортса, Франция суди уни ҳибсга олиш учун ордер бериши мумкин.

Шунингдек, у ўз идораси ушбу тергов бўйича АҚШ Адлия вазирлигига юборилган сўровга жавоб олмаганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:13. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!