Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Нашр манбаларига кўра, Россиянинг Украина дронлари зарбалари олдида заифлашиб бораётгани ва фронтдаги қўшинларнинг олдинга суст силжиши Путиннинг "Украина фронти қулайди" деган ишончига сезиларли таъсир кўрсатмаган.

FT'нинг уч нафар суҳбатдошининг айтишича, Путин Донбассни эгаллаб олгандан кейин "ҳудудий талабларни кенгайтириш орқали ҳар қандай сулҳнинг баҳосини оширишни" режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 16:09. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!