Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди.
Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов жорий йилнинг май ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.