Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Танзила Нарбаева: "Ўзбекистонда хотин-қизлар ОТМда ўқиётган талабаларнинг 43 фоизини ташкил қилмоқда"

Танзила Нарбаева: "Ўзбекистонда хотин-қизлар ОТМда ўқиётган талабаларнинг 43 фоизини ташкил қилмоқда"

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева "Осиё хотин-қизлар форуми"да сўзлаган нутқида юртимизда хотин-қизларнинг таълимига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

"Аёллар учун имтиёзли кредитлар, махсус квоталар ажратилди, магистратурада ўқийдиганларнинг контракт тўловлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилишини давлат ўз зиммасига олди. Натижада, бугунги кунга келиб қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак деган стереотипларга барҳам берилмоқда. Ҳозирда олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда. Агар олий таълимга қамровнинг 2017 йилдаги 9 фоизни ҳозирги 43 фоиз қамров билан солиштирсак, олий таълимда қизлар улуши кескин ортганини кўришимиз мумкин", деди у.

Форум давом этмоқда.

Киритилди: 16:38 13.05.2024. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!