Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таниқли кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

Таниқли кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Санъат арбоби, таниқли кулол Шарофиддин Исомиддинович Юсупов 79 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Шарофиддин Юсупов узоқ йиллар мамлакатимизда халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш, хусусан Риштон кулолчилик мактабини тиклашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Шу билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан мунтазам ижодий ҳамкорлик қилиб келган.

Киритилди: 17:26 23.04.2025. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!