1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.О. (муқаддам судланган) “Файзобод” МФЙ ҳудудидаги омборхонада умумий баҳоси 280,9 млн сўмлик 3 372 дона чет элда ишлаб чиқарилган “VELO” номли тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
2️⃣ Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.Н. ва М.Н. тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 242 дона “WAKA” номли электрон тамаки маҳсулотини фуқаро М.Ҳ.га 40 млн сўм ва 1 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
3️⃣ Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Р. савдо дўконида чет элда ишлаб чиқарилган 714 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.