Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Таиланд бепул даволанишдан келиб чиқадиган харажатларни камайтириш учун суғурта талаб қилмоқчи

Таиланд бепул даволанишдан келиб чиқадиган харажатларни камайтириш учун суғурта талаб қилмоқчи

Таиланд ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларини кучайтириб, барча чет эллик сайёҳлар учун мажбурий тиббий суғурта жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Агар қарор қабул қилинса, суғуртасиз туристларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин.

Давлат шифохоналари узоқ вақтдан бери хорижлик беморларни даволаш харажатлари оғир юк бўлаётганини билдириб келади. Расмийлар бу вазиятни “дунё бўйлаб келган сайёҳлар учун бепул хизмат кўрсатувчи шифохоналар”га ўхшатишмоқда.

Маълумотларга кўра, Таиланд ҳар йили сайёҳларни даволаш учун миллионлаб доллар сарфлайди. Энг кўп учрайдиган ҳолатлар — иссиқ иқлимга мослаша олмаслик, овқатдан заҳарланиш ва мототциклдаги йўл транспорт ҳодисалари.

Мутахассислар фикрича, мажбурий суғурта жорий этилиши сайёҳлар хавфсизлигини оширади. Суғурта бўлмаса, оддий даволаниш ҳам жуда қимматга тушиши мумкин — ҳолатга қараб юзлаб ёки минглаб доллар.

Янги тизимга кўра, суғурта ҳужжатлари аэропортларда ёки чегара назоратида текширилиши мумкин. Агар туристда суғурта бўлмаса, унга кириш рад этилиши эҳтимоли бор.

Ҳукумат шунингдек, ҳар бир сайёҳдан кичик туризм йиғими олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу маблағлар тиббий хизматлар ва туризм инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Мутахассислар бу тенденция бошқа Осиё давлатларида ҳам тарқалиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.

Киритилди: 21:46 29.04.2026. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!