Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тадбиркорнинг 263 млн сўм пуллари қарздордан ундириб берилди

Тадбиркорнинг 263 млн сўм пуллари қарздордан ундириб берилди

Бугунги кунда адлия органлари хусусий мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишларини бартараф этиш, етказилган зарарни ундириш ва тадбиркорларнинг фаолиятини ҳимоя қилиш борасида давлатимизнинг ишончли вакилига айланиб бормоқда.

Фарғона шаҳар адлия бўлими иш юритувига келиб тушган мурожаатга кўра, “Барака файз инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ўртасида тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, “Барака файз инвест” МЧЖ тегишли қурилиш ишларини бажарган.

Буюртмачи — Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиши ва хизмат ҳақини тўлаши лозимлигига қарамасдан, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги маълум бўлди.

Адлия бўлими тадбиркор “Барака файз инвест” МЧЖ манфаатида Фарғона туманлараро иқтисодий судига қарздорликни ундириш юзасидан даъво аризаси киритди. Судда тадбиркор манфаати ҳимоя қилинган ҳолда, “Барака файз инвест” МЧЖ фойдасига 263 млн 257 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланди.

Киритилди: 17:46 31.10.2025. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!