Қайнонаси ва эрини шафқатсизларча ўлдирган аёлга суд томонидан 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ҳолбуки, амалдаги қонунчиликка кўра, икки нафарни қасддан ўлдирган шахс — эркак бўлса — 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин.
Бу ҳолат жиноят ҳуқуқидаги жинсга қараб юзага келаётган жазо тенгсизлиги муаммосини яна бир бор очиқ кўрсатди.
Шу боис мутахассислар ва жамоатчилик орасида аёллар учун жиноят кодексида белгиланган енгил жазоларни қайта кўриб чиқиш, оғир жиноятлар бўйича тенг жавобгарликни таъминлаш таклифлари янграмоқда.