Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

3 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида зилзила содир бўлди, унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар қилди ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Эпимарказдаги силкиниш кучи 7 баллга баҳоланмоқда. Магнитудаси 6,8, марказ 30 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила Ўзбекистонда қуйидагича сезилди:

Сурхондарё вилоятида 5 балл, зилзила ўчоғидан 90 км узоқликда;
Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 302 км;
Самарқанд вилоятида 3 балл, 358 км;
Жиззах вилоятида 3 балл, 410 км;
Навоий вилоятида 3 балл, 444 км;
Бухоро вилоятида 3 балл, 451 км;
Сирдарё вилоятида 3 балл, 464 км;
Тошкент шаҳрида 2−3 балл, 557 км;
Фарғона вилоятида 2−3 балл, 579 км.

Киритилди: Бугун 07:04. Ўқилди: 1181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!