Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афғонистондаги зилзила натижасида камида 7 нафар инсон ҳалок бўлди (видео)

Афғонистондаги зилзила натижасида камида 7 нафар инсон ҳалок бўлди (видео)

Афғонистон шимолида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 150 нафар инсонлар жароҳатланди.

Бу ҳақда Afghanistan International портали хабар берди.

Зилзила маркази бўлган Балх вилояти губернатори матбуот котиби Шолгара туманида қурбонлар қайд этилганини маълум қилди.

Нашр қурбонлар сони кескин ошиши мумкинлигини инкор этмайди. CNN ҳам эксперт хулосаларига таяниб, зилзиладан кейин "кўп сонли қурбонлар" бўлиш эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган оммавий ахборот воситалари сезиларли вайронагарчилик ва ўнлаб ўлимлар ҳақида хабарларни кўрсатмоқда, аммо бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!