Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитой ҳам Россиядан нефт импортини бекор қиладими?

A A A
Хитой ҳам Россиядан нефт импортини бекор қиладими?

Хитой нефтни қайта ишлаш корхоналари Россиядан нефт импортининг бир қисмини бекор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Давлат компаниялари ҳам, хусусий компаниялар ҳам “Роснефть” ва “Лукойл” билан ҳамкорлик учун эҳтимолий иккиламчи санкциялардан чўчиб, Россия нефтини қабул қилишдан бош тортмоқда, дея хабар берди агентлик.

Маълумотларга кўра, хитойлик харидорларнинг рад этиши, айниқса, ESPO русумидаги Сибир нефтига кучли таъсир кўрсатган. Rystad Energy AS маслаҳат компаниясининг баҳолашича, чекловлар Россиядан Хитойга нефт экспорти умумий ҳажмининг тахминан 45 фоизига (кунига 400 минг баррел) таъсир қилган.

Аввалроқ “Роснефть” ва “Лукойл” АҚШ санкциялари рўйхатига киритилганидан сўнг, Хитой давлат нефт компаниялари Россия нефтини денгиз орқали харид қилишни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 21:25 03.11.2025. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда