Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди

Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сон жиҳатдан муҳожирлар орасида биринчиликни қўлга киритди.

“Хочу жит” нодавлат ташкилотининг маълум қилишича, бу рўйхат тўлиқ эмас – асл йўқотишлар сони эҳтимол анча кўп. Россия армияси сафида ёлланма аскар сифатида ҳалок бўлган 481 нафар ўзбекистонликнинг шахси аниқланган.

Камида 2 715 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия томонида Украинага қарши урушда иштирок этгани ёки ҳозир ҳам иштирок этаётгани айтилмоқда.

- 2023 йилда – Россия билан шартнома имзолаган ўзбеклар сони 498 нафар
- 2024 йилда – яна 941 нафарга етган
- 2025 йилнинг биринчи ярмида – деярли 1 300 нафар қайд этилган.

Бундан ташқари, асирга тушган хорижликлар орасида ҳам ўзбеклар сони энг кўп экани маълум қилинган.

Киритилди: 19:08 30.10.2025. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!