Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БАА Судандаги хатони тан олди

A A A
БАА Судандаги хатони тан олди

БАА президентининг маслаҳатчиси Анвар Гаргаш Судандаги ҳарбий тўнтаришни қўллаб-қувватлаб, «жиддий хатога йўл қўйишганини» тан олди. Унинг сўзларига кўра, икки суданлик генерал расмий ҳукуматни ағдарганида ҳамма нотўғри қарор қабул қилган: «Орқага назар солсак, бу катта хато бўлган. Биз ўша пайтда ўз позициямизни қатъийроқ туриб ҳимоя қилишимиз керак эди», — деди Гаргаш.

Бу баёнот Дарфурдаги зўравонликлар ва БАА қўллаб-қувватлаётган тезкор кучлар (RSF)нинг ҳаракатлари фонида янгради. Халқаро ҳамжамият эса Абу-Дабининг Судан можаросидаги роли устидан танқидни кучайтирмоқда. БАА Судандаги генералларга ёрдам бериб, бир нечта ҳудудларда Расмий ҳукумат назоратини йиқитган эди. Бугун эса ўша ҳудудларда яна бир геноцид ўчоғи пайдо бўлган.

Киритилди: 20:45 03.11.2025. Ўқилди: 3157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!