Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сув тежовчи технологияларни жорий этишда янги қадам ташланади

Сув тежовчи технологияларни жорий этишда янги қадам ташланади

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Туркиянинг “Аrdent Plastic” компанияси вакиллари билан учрашди.

Унда Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни кенг қамровда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Айтиш керак, “Аrdent Plastic” компанияси 1979-йилда ташкил этилган бўлиб, бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқда.

Асосий йўналиши ёмғирлатиб ҳамда томчилатиб суғориш технологияларини ишлаб чиқаришни ташкил этадиган ушбу компания жорий йилда ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш орқали Ўзбекистонга қўшимча инвестиция киритиш нияти борлигини маълум қилди.

Вазирлик масъуллари сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бугунги кундаги энг актуал мавзу эканлигини таъкидлаб, бу борада ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилди.

Киритилди: 13:46 20.03.2024. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!